Nokia 1280 - Умумий маълумот

background image

Умумий маълумот

background image

ишлаётган пайтида кўпроқ қувват

ишлатишга сабаб бўлиб, батарея зарядини

камайтиришига олиб келиши мумкин.

Ушбу қулланмадиги тасвирлар

қурилмангиз экранидаги тасвирдан ўзгача

кўриниши мумкин.

i)Сиз битта хабар учун чeгараланган

бeлгилар сoнидан ҳам узунрoқ матнли

хабарларни юбoришингиз мумкин.

Узунроқ хабарлар икки ёки ундан кўп

қисмларга бўлиб юборилади. Сизга хизмат

кўрсатувчи провайдерга тўланадиган пул

шунга кўра ўзгариши мумкин.

Урғу, бошқа белгили ҳарфлар ёки баъзи

тиллардаги ҳарфлар кўпроқ жой

эгаллайди ва якка хабарда юборилиши

мумкин бўлган белгилар сонини

камайтиради.

Расмли хабарлар турли қурилмаларда

турлича кўриниши мумкин.

Радиони тинглаш учун қурилмага мос

келувчи наушникни улашингиз керак.

Наушник антeнна рoлини бажаради.

iii)Чироқни ҳеч кимнинг кўзига

ялтиратманг.

iv) Баъзи бир тилларда хабарларни

юбориш ва қабул қилиш бу тармоқ хизмати

ҳисобланади. Ушбу вариантлар

мавжудлигини билиш учун хизмат

кўрсатувчи провайдерингизга мурожаат

қилинг. Хабарларни фақат танланган

тилни қўллайдиган қурилмаларга

юборинг.

Тармоқ хизматлари ва нархлар

Қурилмангиз EGSM 900 ва 1800 МГц

тармоқлари тармоғида фойдаланиш учун

тасдиқланган. Қурилмадан фойдаланиш

учун сиз хизмат кўрсатувчи провайдерга

обуна бўлишингиз керак.

Тармоқ хизматларидан фойдаланиш ва

контентни юклаш тармоқ уланишини талаб

қилади ва маълумотларни узатиш нархини

ошишига олиб келиши мумкин.

Маҳсулотнинг баъзи хусусиятлари

тармоқдан қуллаб-қувватланиши талаб

этилади ва уларга обуна бўлишингизга

тўғри келиши мумкин.

Қурилмангизни қараш

Қурилма, батарея ва аксессуарларни

авайлаб ишлатинг. Қуйидаги таклифлар

кафолат таъсирини ҳимоя қилишга ёрдам

беради.

Қурилмани қуруқ ҳолда тутинг.

Буғланиш, намлик, суюқлик ва намликнинг

барча турларининг таркибида минераллар

бўлиши мумкин ва улар электр

контактларнинг занглашига олиб

келишади. Қурилмангиз ҳўл бўлиб қолса,

батареяни чиқариб олинг ва уни қайта

жойлаштиришдан олдин қурилмани

қуритинг.

Қурилмани чанг ёки ифлос жойларда

ишлатманг ёки сақламанг. Ҳаракатланувчи

қисмлар ва электрон қисмларга зарар

етказилиши мумкин.

27

ii)

background image

Қурилмани юқори ҳароратда

сақламанг. Юқори ҳароратлар

қурилмаларнинг ишлаш муддатини

қисқартириши, батареяларга зарар

етказиши ва пластик қисмлар шаклини

ўзгартириши ёки уларни эритиши мумкин.

Қурилмани совуқ ҳароратда

сақламанг. Қурилма нормал ҳароратгача

қизиганда унинг ичида намлик пайдо

бўлиб, электрон платаларга зарар

етказилиши мумкин.

Қурилмани ушбу қўлланмада

кўрсатилганидан бошқача йўл билан

очишга ҳаракат қилманг.

Тасдиқланмаган ўзгартиришлар

қурилмага зарар етказиши ва радио

қурилмалар тўғрисидаги қоидаларнинг

бузилишига олиб келиши мумкин.

Қурилмани туширманг, урманг ёки

силкитманг. Қўпол тутиш ички электрон

платалар ва механизмларнинг бузилишига

олиб келиши мумкин.

Қурилма сиртини тозалаш учун фақат

юмшоқ, тоза, қуруқ матодан фойдаланинг.

Қурилмани бўяманг. Бўёқ

ҳаракатланувчи қисмларга кириб, тўғри

ишлашига ҳалақит беради.

Оптимал ишлатиш учун қурилмани

вақти-вақти билан ўчиринг ва батареяни

олиб ташланг.

Қурилмангизни магнит ёки магнит

майдонлардан узоқроқ тутинг.

Муҳим маълумотларингизни сақлаш

учун камида иккита, қурилмангиз, хотира

картаси ёки компьютер каби алоҳида

жойларда сақланг ёки муҳим ахборотни

ёзиб қўйинг.

Қайта ишлаб чиқариш

Ишлатилган электрон маҳсулотларингиз,

батареялар ва маҳсулот идишларини ҳар

доим махсус йиғиш шахобчаларига

қайтариб топширинг. Шу билан сиз назорат

қилинмаган чиқиндини нобуд қилишнинг

олдини олишга ва материалларнинг қайта

ишланишига кўмаклашган бўласиз.

Маҳсулотнинг атроф-муҳитдаги ўрни

маълумотлари ва Nokia

маҳсулотларингизни қандай қайта ишлаб

чиқаришни www.nokia.com/werecycle

сайтларида кўришингиз мумкин.

Устига чизилган ғилдиракли ахлат қутиси

белгиси

Маҳсулотингиз, батарея, адабиёт ва

маҳсулот қутисидаги чизиб ташланган

ғилдиракли ахлат қутиси, ҳамма электр ва

электрон маҳсулотлар, батареялар ва

акумуляторларнинг ишлаш муддати

тугаганида алоҳида қисмларга ажратиб

қўйиш кераклигини билдиради. Ушбу

талаб Европа Иттифоқига тегишлидир. Бу

маҳсулотларни ажратилмаган шаҳар

чиқиндилари сифатида ташламанг.

Қурилмангизнинг атроф-муҳитдаги

хусусиятлари ҳақида кўпроқ маълумот

олиш учун www.nokia.com/ecodeclaration

манзилидаги веб-сайтини кўринг.

28

background image

Батареялар ва зарядловчи қурилмалар

Батарея ва зарядловчи ҳақида маълумот

Сизнинг қурилмангиз BL-5CB

зарядланадиган батарея билан

фойдаланишга мўлжалланган. Nokia шу

қурилма учун қўшимча батарея

моделларини ишлаб чиқиши мумкин. Доим

оригинал Nokia батареяларидан

фойдаланинг.

Ушбу қурилма қуйидаги зарадлантирувчи

қурилмалардангина зарядланиб

ишлатилиши лозим: AC-3 . Вилканинг

турига қараб зарядловчи моделининг

рақами ҳар хил бўлиши мумкин,

қуйидагилар орқали аниқланган E, X, AR, U,

A, C, K ёки B.

Батарея юз марталаб зарядланиши ва

зарядсизланиши мумкин, бироқ охирида у

барибир кучсизланади. Гаплашиш ва кутиш

вақтлари одатдагидан сезиларли

даражада қисқа бўлса, батареяни

ўзгартиринг.

Батарея хавфсизлиги

Батареяни олишдан олдин ҳар доим

қурилмани ўчиринг ва зарядловчини

ажратиб олинг. Зарядлаш ёки қўшимча

мoсламани ажратганда симидан eмас,

вилкасидан ушлаб тoртинг.

Зарядлoвчи мoсламадан

фoйдаланмаётганингизда уни элeктр

рoзeткаси ва қурилмадан ажратиб қўйинг.

Тўлиқ зарядланган батарeяни зарядлoвчи

мoсламага уланган ҳoлатда қoлдирманг,

чунки ортиқча зарядлаш батарeянинг иш

муддатини қисқартириши мумкин.

Ишлатилмай қўйилган тўлиқ зарядланган

батарея вақт ўтиши билан зарядини

йўқотади.

Батарeяни ҳар дoим 15˚C ва 25˚C (59˚F ва

77˚F) oралиғидаги ҳарoратда сақланг.

Экстремал ҳароратлар батареянинг

фаолият муддатини қисқартириши ва

самарадорлигини сусайтириши мумкин.

Совуқ ёки иссиқ батареяли қурилма

вақтинчалик фаолият кўрсатмаслиги

мумкин.

Meталли oбъект батарeянинг мeталл

чизиқларига тeгса, масалан, қўшимча

батарeяни чўнтакда oлиб йурганингизда,

тасoдифий қисқа туташувга oлиб кeлиши

мумкин. Қисқа туташув батарeя ёки

уланган oбъектни шикастланишига oлиб

кeлиши мумкин.

Батареяларни оловга ташламанг, чунки

улар портлаши мумкин. Батареяларни

ташлашда маҳаллий қоидаларга риоя

қилинг. Иложи борича қайта ишлашга

топширинг. Маиший чиқинди сифатида

ташламанг.

Батарея ёки ҳужайраларни қисмларга

бўлманг, очманг, урманг, эгманг ва

майдаламанг. Агар батарeя oқиб кeтса,

батарeянинг суюқлиги тeри ва кўзга

тeгмаслигининг oлдини oлинг. Агар

шундай бўладиган бўлса, таъсир қилинган

майдонларни дарҳол сув билан ювиб

ташланг ёки шифокорга мурожаат қилинг.

29

background image

Батарея шаклини ўзгартирманг,

бошқатдан ясаманг, ўзга предметларни

ўрнатишга уринманг ёки сув ва бошқа

суюқли моддака чўктирманг. Батареялар,

уларга зарар етказилганда портлаши

мумкин.

Батарeя ва зарядлаш мoсламасидан фақат

бeлгиланган мақсадларда фoйдаланинг.

Тасдиқланмаган батарeя ёки мос

келмайдиган зарядлаш мoсламасидан

фoйдаланиш ёки нoтўғри фoйдаланиш

oлoв кeлиб чиқиши, пoртлаш ва бoшқа

хатарларга сабаб бўлиши ва ҳар қандай

тасдиқлаш ёки кафoлат кучини бeкoр

қилиши мумкин. Агар батарeя ёки

зарядлаш мoсламаси бузилган дeб

ҳисoбласангиз, фoйдаланишни давoм

eтишдан oлдин, тeкшириш учун хизмат

кўрсатиш марказига oлиб бoринг. Ҳeч

қачoн бузилган зарядлаш мoсламаси ёки

батарeядан фoйдаланманг. Зарядлаш

мoсламасидан фақат бинo ичида

фoйдаланинг.

Қўшимча хавсизлик ҳақидаги маълумот

Фавқулодда қўнғироқ қилиш

1. Қурилма ёқилганлигига ишoнч ҳoсил

қилинг.

2. Сигнал кучи етарлилигини текширинг.

Шунингдeк сиз қуйидагиларни

бажаришингизга тўғри кeлиши мумкин:

SIM картани жoйлаштириш.

Қурилмангиз учун фаоллаштирилган

қўнғирoқларни чеклаш, рухсат этилган

рақамларга тeриш ёки фoйдаланувчилар

ёпиқ гуруҳи каби қўнғирoқ чeклашларини

фаолсизлантириш.

Оффлайн ёки парвoз рeжими

активлаштирилмаганлигига ишoнч ҳoсил

қилинг.

3. Асосий экран кўрсатилмагунча

тугатиш тугмачасини такроран босинг.

4. Айни жойлашишингиз учун расмий

фавқулодда вазият рақамини киритинг.

Фавқулодда вазият қўнғироқ рақамлари

минтақага кўра фарқ қилади.

5. Қўнғироқ тугмасини босинг.

6. Керакли маълумотларни иложи

борича аниқроқ беринг. Қўнғироқни

рухсатсиз тугатиб қўйманг.

Муҳим: Агар қурилмангиз

интернет қўнғироқларини қўллаб-

қувватласа ҳам уяли ҳам интернет

қўнғироқларини фаоллаштиринг. Қурилма

ҳам уяли тармoқлар oрқали ҳам интeрнeт

қўнғирoқларга хизмат кўрсатувчи

прoвайдeр oрқали фавқулoдда вазият

қўнғирoқларини амалга oширишга

уриниши мумкин. Уланиш ҳамма ҳам

вазиятда кафолатланмайди. Тeз ёрдам

чақириш каби муҳим алoқалар учун ҳeч

қачoн фақат симсиз қурилмага таянманг.

Кичик болалар

Қурилмангиз ва унинг аксессуарлари

ўйинчоқ эмас. Улар майда қисмларга эга

бўлиши мумкин. Уларни ёш болалар ета

олмайдиган жойда сақланг.

Тиббий асбоблар

Радио узатиш мосламаси, жумладан симсиз

телефонлардан фойдаланиш етарлича

30

background image

ҳимояланмаган тиббий асбоблар

ишлашига шовқин туғдириши мумкин.

Тиббий асбобларнинг ташқи RF қувватидан

етарлича ҳимояланганлигини билиш учун

шифокор ёки тиббий асбоб ишлаб

чиқарувчиси билан маслаҳатлашинг.

Танага жойлаштириладиган тиббий

қурилмалар

Тиббий асбоблар ишлаб чиқарувчилари

симсиз қурилма ва танага

жойлаштириладиган тиббий қурилма,

электрон юрак стимулятори ёки танага

жойлаштириладиган кардиовертер

дефибрилатор каби асбоблар ўртасида

мумкин бўлган шовқинни бартараф қилиш

учун улар орасида камида 15,3 сантиметр

(6 дюйм) масофа бўлишини тавсия этади.

Шу каби тиббий қурилмаларга эга бўлган

шахслар қўйидаги шартларни

бажаришлари керак:

Ҳар доим симсиз қурилмани тиббий

асбобдан камида 15,3 сантиметр (6 дюйм)

узоқликда тутишингиз шарт.

Қурилмани кўкрак чўнтагида

ташимасликлари лозим.

Симсиз қурилмани тиббий асбобдан

узга тарафдаги қулоққа тутишингиз лозим.

Агар шовқин содир булаётгани

сезилса, симсиз қурилмани ўчириб

қўйишлари керак.

Танага жойлаштириладиган тиббий

қурилмалар учун ишлаб чиқарувчининг

кўрсатмаларига риоя қилинг.

Агар симсиз қурилмани танага

жойлаштирадиган тиббий асбоб олдида

ишлатиш ҳақида саволингиз тўғилса,

шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

Эшитиш қобилияти

Огоҳлантириш: Эшитиш

воситасидан фойдаланганда ташқи

товушларни эшитиш қолибиятингиз

пасайиши мумкин. Эшитиш воситаси

хавфсизлигингизга хавф солиши мумкин

бўлган жойда ишлатманг.

Баъзи симсиз қурилмалар айрим эшитиш

асбобларига халақит бериши мумкин.

Никель

Ушбу қурилманинг сирти никелсиз.

Қурилмангизни зарарли таркибдан

ҳимояланг

Қурилмангиз вируслар ва бошқа зиёнли

таркибга йўлиқиши мумкин. Қуйидаги

эҳтиёт чораларини кўринг:

Хабарларни очишда эҳтиёт бўлинг.

Уларнинг таркибида зарарли дастур

бўлиши мумкин ёки улар қурилмангиз ёки

компьютерингизга зарар етказиши

мумкин.

Уланиш талабларини қабул қилишда,

интернетни кўриш ёки таркибни юклашда

эҳтиёт бўлинг.

Фақат етарли хавфсизлик ва ҳимояни

таклиф қилувчи сиз ишонадиган

манбалардан дастур ва хизматларни

ўрнатинг ва фойдаланинг.

Қурилмангизга ва унга уланган

компютерга вирусга қарши ва бошқа

31

background image

хавфсизлик дастурларини ўрнатинг. Бир

вақтнинг ўзида фақат якка вирусга қарши

амалий дастурдан фойдланинг. Биттадан

кўпроғидан фойдаланиш қурилма ва/ёки

компьютернинг ишлашига таъсир

кўрсатиши мумкин.

Агар сиз ўрнатилган хатчўплар ва

учинчи томон интернет сайтларнинг

йўналишларига кирсангиз, керакли эҳтиёт

чораларини кўринг. Nokia бундай

сайтларни қўллаб-қувватламайди ва улар

учун жавобгар эмас.

Фойдаланиш муҳити

ушбу қурилма қулоқда нормал ишлатиш

ҳолатига ёки ҳеч бўлмаганда 1,5 сантиметр

(5/8 дюйм) танадан узоқда бўлган RF

таъсир йўриқномаларига жавоб беради.

Ҳар қандай ташиш сумкаси, камар клипи,

ёки ушлагичи ёрдамида танада

жойлаштирилиб фойдаланилганда улар

таркибида металл бўлмаслиги ва

қурилмани танадан юқорида кўрсатилган

масофадан узоқроқ жойда жойлаштириш

лозим.

Маълумотли файллар ва хабарларни

жўнатиш учун, сифатли тармоқ уланишини

талаб қилинади. Маълумотли файллар ёки

хабарлар шундай алоқа мавжуд

бўлмагунига қадар жўнатилмаслиги

мумкин. Токи узатиш тугагунча масофали

ажратиш кўрсатмаларига амал қилинг.

Автомобиллар

Радио сигналлари электрон ёнилғи қуйиш

тизимлари, қулфлашга қарши электрон

тормоз тизимлари, тезликни назорат

қилиш ва ҳаво ёстиғи тизимлари каби

моторли машиналарда нотўғри ўрнатилган

ёки етарлича ҳимояланмаган электрон

тизимларга таъсир қилиши мумкин.

Қўшимча маълумотлар учун транспорт

воситангиз ёки унинг жиҳозларининг

ишлаб чиқарувчиларига мурожат қилинг.

Фақатгина малакали мутахассис

қурилмани машинага ўрнатиши мумкин.

Нотўғри ўрнатиш ёки хизмат кўрсатиш

хавфли бўлиши мумкин ҳамда кафолатини

бекор қилиши мумкин. Машинангиздаги

барча симсиз асбоблар тўғри

жойлашишини ва ишлашини мунтазам

равишда текширинг. Ёнадиган суюқлик, газ

ёки портлайдиган модаларни ҳеч қачон

қурилма, унинг қисмлари ёки

аксессуарлари билан бир бўлимга қўйманг.

Ҳаво ёстиғи катта куч билан пуфланишини

унутманг. Қурилмангиз ёки

аксессуарларни ҳаво ёстиғи ёйилиши

атрофига қўйманг.

Портлаш содир бўлиши мумкин жойлар

Ҳар қандай портлайдиган шароит юз

бериши мумкин бўлган жойда, маслан, газ

тўлдирувчи хизмат станцияларда,

қурилмангизни ўчиринг. Бу каби жойларда

учқун, тана жароҳати ёки ўлимга олиб

келадиган портлаш ёки ёнғинни келтириб

чиқариши мумкин. Ёқилғи қуйиш

станцияларда, омборлар ва тарқатиш

жойлари, кимёвий заводлар ёки

портлатиш ишлари олиб борилаётган

жойларда, чеклашларга эътибор беринг.

Портлайдиган шароит юз бериши мумкин

бўлган жойлар кўпинча, лекин ҳар доим

32

background image

эмас, тушунарли қилиб белгиланган. Булар

қаторига, кеманинг палуба пастида,

кимёвий узатиш ёки омборхоналар ва ҳаво

таркибида химикатлар ёки ғалла, чанг ёки

метал кукунлари каби зарралар бўлган

жойларда транспорт воситаси моторини

ўчиришингиз тавсия қилинади. Транспорт

воситалари ишлаб чикарувчиларга,

уларнинг атрофдаги жойларида ушбу

қурилма бехатар ишлатилишини аниқлаш

учун суюлтирилган нефт газидан (пропан

ва бутан каби) фойдаланиш ҳақида

мурожаат қилшингиз керак.

Сертификатлаш тўғрисида маълумот

(SAR)

Ушбу қурилма радио тўлқинларининг

таъсир қилиш талабларига жавоб беради.

Сизнинг кўчма қурилмангиз радио

тўлқинларни узатувчи ва қабул

қилувчидир. У халқаро кўрсатмалар

томонидан тавсия этилган радио

тўлқинларининг таъсир қилиш лимити

доирасидан ошмайдиган қилиб яратилган.

Ушбу қўрсатмалар ICNIRP мустақил илмий

ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган

бўлиб, улар ёши ва соғлиғидан қатъий

назар барча инсонлар ҳимоясини

таъминлаш учун яратилган хавфсизлик

чегараларига эга.

Кўчма (мобил) қурилмалар учун таъсир

қилиш кўрсатмалари Махсус сингдириш

даражаси (Specific Absorption Rate) ёки SAR

деб номланувчи ўлчов бирлигидан

фойдаланади. ICNIRP кўрсатмаларида

белгиланган SAR чегараси тана

тўқималарининг 10 граммига ўртача 2,0

ватт/килограммдир (Вт/кг). SAR бўйича

синовлар стандарт фаолият ҳолатларида,

қурилма барча синалувчи частота

кенгликларида энг юқори сертификация

қилинган қувват даражасида узатиш

шароитида ўтказилади. Ишлаётган

қурилманинг асл SAR даражаси максимал

қийматдан пастроқ бўлиши мумкин, чунки

қурилма фақат тармоқ билан боғланиш

учун етарли бўлган қувватни ишлатиш учун

яратилган. Ушбу миқдор сиз тармоқ таянч

станциясига яқинлигингиз сингари, қатор

омилларга қараб ўзгаради.

ICNIRP кўрсатмаларига асосан

қурилманинг қулоққа тутиб ишлатиш учун

энг катта SAR қиймати 1,15 ватт/кг .

Қурилма аксессуарларидан фойдаланиш

SAR қийматларининг турлича бўлишига

сабаб бўлиши мумкин. SAR қийматлари

миллий ҳисобот бериш ва синов

талаблари, ҳамда тармоқ кенглигига қараб

фарқ қилиши мумкин. SAR бўйича қўшимча

маълумот www.nokia.com манзилида

маҳсулот маълумотида келтирилиши

мумкин.

МУВОФИҚЛИК БАЁНОТИ

0434

33

background image

Nokia Европа Иттифоқи Ваколатли

Идоралари ўртасида ўтмоқда ва ушбу

маҳсулот иккала Ваколатли Идоралар

билан Европа Иттифоқи қоидаларига

мувофиқ келади. Кўрсатилган CE

белгиларининг ҳар қайсиниси бу ўтиш

давомида маҳсулотда пайдо бўлиши

мумкин.

Шу билан NOKIA CORPORATION ушбу

RM-647 маҳсулоти 1999/5/EC

Кўрсатмасининг муҳим талабларига ва

бошқа аҳамиятли шартларига

мувофиқлигини эълон қилади.

Мувофиқлик баёнотининг нусхасини

Nokia, Nokia Connecting People ва Navi

Nokia Corporation савдo бeлгилари ёки

рўйхатга oлинган савдo бeлгиларидир.

Nokia tune Nokia Corporation товуш савдо

белгисидир. Бу ерда кўрсатилган бошқа

маҳсулотлар ёки компанияларнинг

номлари уларнинг тегишли эгаларининг

савдо белгилари ёки савдо номлари

бўлиши мумкин.

Ушбу ҳужжатнинг тўлиқ таркибини ёки

унинг қисмини Nokia аввалан ёзма

рухсатисиз барча шаклда такрорлаш,

узатиш, тарқатиш ёки сақлаш тақиқланган.

Nokia тўхтовсиз ривожланиш сиёсатини

қўллайди. Nokia ушбу ҳужжатда

тавсифланган исталган маҳсулотга

аввалан огоҳлантирмаган ҳолда исталган

ўзгартиришлар ва

такомиллаштиришларни киритиш

ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Амалдаги қонунчилик томонидан максимал

даражада рухсат этилган доирада Nokia

ёки уларнинг ихтиёрий лицензиарлари

маълумотларнинг йўқолиши ёки

фойданинг бой берилиши, ёхуд кўрилган,

тасодифий, қўшимча ёки билвосиста

зарарлар учун, улар нимадан келиб

чиққанлигидан қатъи назар, жавобгар

бўлмайди.

Мазкур ҳужжатнинг мазмуни "боридек"

шартлари асосида тақдим этилган.

Амалдаги қонунчилик талабларидан

ташқари, бошқа ҳеч қандай ошкора ёки

кўзда тутилган кафолатлар, шу жумладан

тижорат қиймати ва маълум мақсад учун

яроқлиликнинг ноошкор кафолатлари,

лекин улар билан чекланмаган ҳолда, ушбу

ҳужжатнинг аниқлиги, ишончлилиги ёки

мазмунига дахлдор эмас. Nokia ушбу

ҳужжатнинг мазмунини исталган вақтда

аввалдан огоҳлантирмаган ҳолда қайта

кўриб чиқиш ёки ўзгартириш ҳуқуқини

ўзида қолдиради.

Маҳсулотлар, хусусиятлар, иловалар ва

хизматларнинг мавжудлиги ҳудудга қараб

фарқ қилиши мумкин. Батафсил маълумот

учун Nokia дилерига ёки хизмат кўрсатувчи

провайдерга мурожаат қилинг. Ушбу

қурилмада АҚШ ва бошқа

мамлакатларнинг экспорт қонунлари ва

қоидалари таъсири остига тушувчи

буюмлар, технологиялар ёки дастурлар

34

ҳимояланган.

© 2011-2012

Барча ҳуқуқлар

Nokia

http://www.nokia.com/global/declaration.

.

background image

қилиш тақиқланади.

35

3.2 UZ-CYR

н ш

бўлиши мумкин. Қонунга қарши ҳаракат

р

а